Вы здесь

Хоразм Маъмун академияси ўтмишда ва ҳозир. Хоразм Маъмун академияси ташкил топганлигининг 1000 йиллигига боғишланади. ШАРҚ ОЛАМИНИНГ КЎҲНА ИЛМ МАСКАНИ (И. С. Байджанов)

ШАРҚ ОЛАМИНИНГ КЎҲНА ИЛМ МАСКАНИ

С. Давлетов, У. Тожиева,

Урганч Давлат университети


Маълумки, 1997 йил 11 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хоразм Маъмун академиясини қайта ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди. Бу Фармон аждодларимиз маънавий меросига бўлган эътибор ва ҳурмат белгиси бўлиб, бугунги илм-фаннинг мақомини юксак даражага кўтаришга қаратилган. Бу фармоннинг тарихий аҳамияти шундаки, биринчидан, юртбоши- мизнинг миллий меросимизга чуқур ҳурмат билан қараши ва юқори интеллектуал муҳитни яратишда саъй-ҳаракатлари ўз ифодасини топган. Иккинчидан, Президентимиз бой маънавий меросни таҳлил қилиш асосида фундаментал тадқиқотлар олиб бориб, замонавий илмий мактаблар яратишни кўзлаган. Учинчидан, минтақада илм-фанни ривожлантириш, олий малакали илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўйича миллий дастурни амалга оширишда фаол иштирок этишга даъват этади. Тўртинчидан, минтақа илмий жамоатчилигини халқаро илмий ҳамкорликка олиб киради.

Хоразм Маъмун академиясининг қайта тикланиши Хоразм тарихи, илм-фани, санъат бойлигининг ўзига хослигини эътироф этилиши ҳамда давлат сиёсатида акс этишидир.

Бундан минг йил аввал Хоразм заминида «Дорул ҳикма ва маориф» ёки «Мажлиси уламо» номи билан вужудга келган Маъмун академияси қисқа фурсатда фаолият олиб борса-да, ўз даврида (1004—1017 йй.) жаҳон илм-фанининг ривожланишига катта ҳисса қўшди. Академиянинг ўзига хос жиҳатлари шундан иборатки, унда шоҳ Маъмун фармони билан кенг қамровли фундаментал тадқиқотлар олиб борилди. Айниқса, табиий фанлар, хусусан, математика, астрономия, геодезия, минерология, тиббиёт, доришунослик каби фанлар юксак босқичга кўтарилди. Табиий фанларда эришилган ютуқлар хозирги замон фани ютуқларига деярли яқинлиги билан ҳайратланарлидир.

Маъмун академияси, кўҳна Хоразмнинг узоқ ўтмишидаги илм- маърифат илдизлари билан бевосита алоқадор. У илк ўрта аср Уйғониш даври маданий юксалишининг қонуний натижаси бўлди. Зеро, кўхна Хоразмда фалакиёт (астрономия), риёзиёт (математика) ва бошқа илмларга бўлган қизиқиш анча эрта вужудга келган.

Ҳатто, инсон зотининг фазога парвози тўғрисидаги ғоя ва унинг илк амалиёти ҳам шу академия туфайли амалга оширилган. Заминимиз делтапланерларнинг ватани экани ҳақида Санкт-Петербургда сақланаётган бир қўлёзмада Исмоий ал-Жавҳарий (940—1008) деган астроном олимнинг Хоразмда илк бор фазога учганлигига оид маълумотлар бор.

Маъмун академияси минтақада фанни ривожлантирибгина қолмай, балки турли давлатлар ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлади, турли халқларни, эътиқодларни бирлаштирувчи дўстлик риштаси бўлиб тарих саҳифасига ёзилди. «Мажлиси уламо» илк бор толерантлик тараққиёт талаби эканлигини амалда кўрсатди.

Маъмун академиясида гипотеза тарзида олға сурилга ғоялар фаннинг беш юз йилдан кўпроқ ривожи учун омил бўлди. Масалан, Америка қитъасининг мавжудлиги, гелиоцентризм, эллипсоид, жисмларнинг тортилиши ҳақидаги ғоялар анча вақтларгача баҳсларга сабаб бўлди. Маъмун академияси қолаверса барча наслларга ва асрларга татигулик икки буюк даҳо Абу Райҳон Беруний ва Абу Али ибн Синони етказиб бергани учун ҳам фахрланишга арзийди.

Шуни таъкидлаш жоизки, «Мажлиси уламо» номи билан аталган бу илм маскани бир гуруҳ олим, адиб, шоирларнинг тасодифий йиғини эмас эди. Бошқача айтганда у қуруқ ерда тасодифан вужудга келмади, аксинча ўзининг мустаҳкам заминига эга эди.

Қадимги Хоразмда суғорма деҳқончилик, Амударё оқимига мослашган йирик каналлар, ноёб ирригация иншоотларининг вужудга келиши, махобатли шаҳарлар, қўрғон ва саройларнинг бунёд этилиши, гўзал меъморий ёдгорликларнинг қад кўтариши албатта математика, геометрия, геодезия, топография илмларисиз амалга ошмас эди.

Қадимги Хоразмда яратилган ноёб заргарлик буюмлари, рангдор тасвирий санъат асарлари, металл ва сополдан ишланган рўзғор буюмлари, буларнинг барчаси бу ерда кимё, минерология илмларини эрта ривож топганлигини тасдиқлайди. Хоразмликларнинг ўша даврда узоқ мамлакатлар ахолиси билан савдо ва маданий алоқаларини ўрнатиши астрономия, география, картография, этнография илмлари ривожига самарали таъсир кўрсатган. Демак, Хоразмда табиий ва гуманитар илмларнинг яратилиши, тараққий этиши учун моддий ва маънавий замин қадимданоқ мавжуд бўлган.

813 йилда халифалик тахтига ўтирган Хорун ар-Рашиднинг ўғли Абудуллоҳ ал-Маъмун 819 йилгача Марвни вақтинчалик пойтахт қилиб олади. Абдуллоҳ ал-Маъмун 813—815 йиллар орасида шарқнинг машҳур олиму фозилларини Марвга чорлайди, уларга ғамҳўрлик қилади ва илмий марказ тузади. 819 йилда илмий марказ Боғдодга кўчади. Боғдод академияси фаолиятида Марказий Осиёлик олимлар етакчи ўринда туради. Масалан, Муҳаммад ал-Хоразмий «Байтул ҳикма» мудири, Марвлик Яҳё ибн Абу Мансур 828 йилда аш-Шаммосия маҳалласида қурилган расадхона раҳбари, Ҳолид ибн Абдумалик ал-Марваррудий 831 йилда Дамашқ яқинидаги Касиюн тоғида қурилган расадхона раҳбари бўлиб ишлаган. Кейинчалик унга Аҳмад ал-Фарғоний раҳбарлик қилган. Демак, шарқдаги илк академия «Байтул ҳикма»га халифа ал-Маъмун томонидан 813—815 йилларда Марвда асос солинган, 819 йилда Бағдодда кўчиб ўтгандан кейин бу илмий марказ кенгайган, ривожланган ва «Байтул ҳикма» номини олган.

Мухтасар қилиб айтганда, IX – XIII асрларда Шарқда юз берган маданий уйғониш бутун Ўрта Осиё, Хоразм, Эрон, Хуросон, араб мамлакатлари Хиндистон хатто қадимги Юнонистон ва Италиянинг юксак илмий-маданий меросига бориб тақалган. Хоразм Маъмун академияси ана шу бой илмий меросдан ижодий фойдаланди, улар яратган илмий ғояларни ўз тадқиқотлари ва кашфиётлари билан янада бойитиб энг юксак поғонага кўтаришга муваффақ бўлди.

Шундай қилиб, Хоразм Маъмун академиясининг шаклланишида шу ўлкада антиқ ва илк ўрта асрларда ривож топган илмий-маънавий замин ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг саъйи-ҳаракати билан ЮНЕСКО ташкилотининг Бош конференцияси ўзининг 32 сессиясида Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллик юбилейини дунё миқёсида нишонлаш ҳақида қарор қабул қилди. Бу тарихий қарор ўзбек халқнинг асрий орзуларини руёбга чиқарди, уларнинг қувончига қувонч бағишлади

Жаҳон илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган Хоразм Маъмун академиясининг бой илмий меросини ҳар томонлама ўрганиш, ёш авлод қалбида миллий ифтихор ва мамлакатимизнинг тарихий ўтмишига чуқур ҳурмат туйғусини камол топтириш, шунингдек, Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллик юбилейи юксак ташкилий даражада нишонланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 ноябрда қабул қилган қарори халқимизнинг тарихий хотирасини тиклашга хизмат қилади.

Президент Ислом Каримов 2005 йилнинг 21—22 сентябр кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида бўлганида Хоразм Маъмун академиясига келиб, у ердаги ишлар билан яқиндан танишди, юбилейга тайёргарликнинг бориши билан қизиқди. Учрашувда Хоразм Маъмун академиясининг ютуқлари ва камчиликлари ҳақида ўз фикр- мулоҳазаларини баён қилди. Хоразм Маъмун академияси жаҳонда танилиши учун авваламбор, ўзининг устувор тадқиқот мавзуларига эга Машхур араб сайёхи ибн Баттута бу фикрни давом эттириб «Бутун жаҳонда менга хали хоразмликлар каби ажнабийларга нисбатан ҳамхулк олийжаноб, меҳмондуст фикх илмини сув қилиб ичиб юборган доно кишиларни учратиш насиб этмаганди». Хоразмни зиёрат қилган араб олими берилиши шундан далолат берадики, Хоразм Маъмун академияси юксак бир мақомдаги қутлуғ даргоҳдир. Бу илм масканини Президент худди шундай тасаввур қилади ва шунга яраша ишлашни талаб ҳам қилади. Хоразм Маъмун академиясини минтақавий бўлим деб эмас, керак бўлса республикада Фанлар академияси даражада ривожлантириш лозим, деб таъкидладилар.

Шу мақсадда Вазирлар Маҳкамасининг «Хоразм Маъмун академияси фаолиятини такомиллаштириш ва унинг 1000 йиллигини нишонлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 1 ноябрдаги 240-сонли қарори чиқди. Бу қарорда белгиланган вазифалар Президентнинг аждодларимиз яратган интеллектуал бойликка ҳурмат- нинг бир белгисидир.

Бугунги кунда Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллигига бағишлаб, бутун республикамизда, шу жумладан, вилоятимизда, кенг кўламда маънавий-маърифий табдирлар, бунёдкорлик ва ободонлаш- тириш ишлари қизғин давом олиб борилмоқда. Бу ишда Урганч Давлат университети олимлари ҳам ўзларининг муносиб қиссаларини қўшиб келишмоқда. Улар Хоразм Маъмун академиясининг олимлари билан биргаликда юбилей тантаналарини муносиб нишонлашга қизғин тайёргарлик кўрмоқдалар.

Ўйлаймизки, Хоразм заминида бу тантаналарга тайёргарлик куриш ва уни рисоладагидек ўтказишда бутун дунё зиёлилари қатори хоразм, қолаверса, ўзбекистон аҳолиси ҳам фаоллик кўрсатадилар.