Вы здесь

Меъморлар маскани. Китоб билим юрти ташкил этилганлигининг 30 йиллигига боғишланади. Қутлуғ даргоҳ (И. С. Байджанов)

Қутлуғ даргоҳ

Урганч қурилиш техникуми очилди!

Бу хушхабар воҳа бўйлаб қанот қоққанида ота-оналар ҳам ёшлар ҳам бирдай қувонди. Азалдан қурувчилар, бунёдкорлар эли бўлган Хоразм аҳли эндиликда махсус мутахассисликка эга бўлиш учун узоқларга қатнаб юрмасин, бу эҳтиёжни маҳаллий шароитнинг ўзида қондириш имконига эга бўлиш мақсадида 1965 йил 28 августдаЎзбекистон Вазирлар Кенгаши қурилиш техникумини очиш тўғрисида қарор қабул қилди. Шу қарор асосида Хоразм вилояти ижроия комитети 323-сонли қарор чиқарди. Қурилиш техникуми шу йилнинг сентябрь ойидаёқ фаолият кўрсата бошлади. Техникум Хоразм Давлат педогогика институт биносига жойлаштирилди. Институт жамоаси эса Урганч шахрининг 42-кварталида қурилган янги бинога кўчиб ўтди. Узоқдан қатнайдиган талабалар учун ётоқхона қуриш, ўқитувчи қадрлар етказиб бериш масаласини тезроқ ҳал этиш лозим эди. Урганч шаҳар партия комитаси яқиндан мадад берди. Тажрибали муаллимларни танлаб, улардан 20 нафарини техникумга ишга йўллади. 167-қурилиш трести жамоасига қисқа муддатда талабалар ётоқхонаси қуриб бериш вазифаси юклатилди. Бу ишга хам зудлик билан киришилди.

Конец ознакомительного фрагмента.